Select reciter
	  
	  Your browser does not support the audio element.
	  Ўзбек Surah Ash-Shams ( The Sun ) - Aya count 15
وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا 
( 1 )  Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.
وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا 
( 2 )  Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.
وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا 
( 3 )  Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.
وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا 
( 4 )  Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.
وَالسَّمَاءِ وَمَا بَنَاهَا 
( 5 )  Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам.
وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا 
( 6 )  Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам.
وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا 
( 7 )  Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам.
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا 
( 8 )  Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди.
قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا 
( 9 )  Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади.
وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا 
( 10 )  Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади.
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَاهَا 
( 11 )  Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди.
إِذِ انبَعَثَ أَشْقَاهَا 
( 12 )  Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди.
فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ نَاقَةَ اللَّهِ وَسُقْيَاهَا 
( 13 )  Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди.
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنبِهِمْ فَسَوَّاهَا 
( 14 )  Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди.
وَلَا يَخَافُ عُقْبَاهَا 
( 15 )  Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.)